Yulduzli Tunlar
Qodirov, Pirimqul tomonidan
Kitob Haqida
Роман воқеалари орқали ўқувчи тарихда Темурийлар ўртасидаги низолар, фитна, фисқ-у фасод туфайли юзага келган қонли урушлар, аёвсиз хунрезликлар оқибатида беҳад қонхўр беклар зулмидан силласи буткул қуриган халқнинг ғоят ночор аҳволи ва уйюшқоқликдан бехабар Темурийларни Шайбонийхон қанчалар осон маҳв этгани билан танишади. Асарнинг бош қаҳрамони мирзо Бобур одамларидаги бемеҳрлик, бир-бирини кўролмаслик, худбинлик, хиёнат сингари жирканч иллатлар билан ғоят эрта, ўн икки ёшда тахтга ўтирганида рўбаро бўлди. Тақдирнинг аянчли зарбаларидан зада бўлган шоҳнинг куйган юраги- шоир қалби қаландарликни ихтиёр этгани ажаб эмас. Асар мутолааси давомида бутун умр ватан ишқида ёниб, соғинч билан ўртаниб, “Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим...” дея изтироб чеккан бобокалонимиз дарди китобхон қалбини ларзага солади.
Kitob Sharhlari
Jamiyat Sharhlari 2
Шох ва шоир Захириддин Мухаммад Бобурнинг хаёти ва ижодига кизиккан инсонларга тавсия киламан.

Tarixni bilmoqchi bo'lgan odam o'qishi shart bo'lgan kitoblardan.